Оммавий ахборот воситалари диққатига: марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда

Оммавий ахборот воситалари диққатига: марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари – Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ва кузатиш ҳуқуқига эга.

Аккредитациядан ўтказиш тўғисидаги мурожаатлар 2021 йил 14 октябрь соат 18:00 гача Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади.

Аккредитациядан ўтиш истагидаги Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширишлари керак:

- аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясига ёзилган мурожаат (ариза). Мурожаат ОАВ (ташкилот) расмий бланкасида тақдим этилади ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Мурожаатда аккредитациядан ўтказиладиган ОАВ вакилининг (ходимининг) фамиялияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади. Вакиллар сони кўп бўлса уларнинг рўйхати мурожаатга илова қилиниши мумкин;

- аккредитациядан ўтказиладиган вакилнинг (вакилларнинг) шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (паспорт, ID карта);

- 3х4 см ҳажмдаги 1 дона фотосурат ёки jpg форматда бўлган электрон шаклдаги фотосурат.

Оммавий ахборот воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Ҳужжатлар қоғоз ва электрон шаклда қабул қилинади.

Почта манзил: 100047, Тошкент ш., Тўйтепа кўчаси, 2а-уй.

Электрон шаклдаги ҳужжатларни юбориш учун электрон почта манзили: saylov@umail.uz

Мурожаат учун телефон: +998 (71) 239-15-72