Президент фармони билан бир қатор тақиқ ва талаблар бекор қилиниши кутилмоқда

Президент фармони билан бир қатор тақиқ ва талаблар бекор қилиниши кутилмоқда

Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланиши кутилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда кўрсатилишича, 2021 йилнинг 1 майидан:

  • тижорат банкларга етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
  • давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни белгилашга доир талаби;
  • қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб;
  • нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ахборот олиш бўйича талаб бекор қилинади.


Қайд этилишича, жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга ҳам рухсат берилади.