Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди


Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги иш графиги қандай бўлиши 21 июнь, душанба куни маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 21 июнда 15–16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 22 июнь, сешанба куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилади. Бундан ташқари, 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ташкил этилади.

Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор бўлиб ўтади. Қайд этилишича, ушбу ҳафтада Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилади.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг