» » Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга келади

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга келади

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган. Ушбу масала кеча, 28 июнь куни Тошкентда ҳам муҳокама қилинган. Бу ҳақда Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Туркия вице-президенти Фуат Октай айтиб ўтди.

“Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган. Бу масала кеча, 28 июнь куни Тошкентда ҳам муҳокама қилинди”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги Тошкентга ташриф якунлари бўйича икки туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни назарда тутадиган 58 банддан иборат Ҳаракатлар режаси тўғрисида келишиб олинган.

“Мулоқотнинг муҳим жиҳатларидан бири Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида шартномани имзолашдир. Анқара Тошкентни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бизнинг ҳамкорлигимиз ҳурмат ва ўзаро манфаат тамойилларига асосланади. Ишончим комилки, 2021 йил Туркия-Ўзбекистон алоқаларини ривожлантириш йили бўлади”, дейди Туркия вице-президенти.

Октайнинг таъкидлашича, Туркия ва Ўзбекистон савдо ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Келгуси йилларда ушбу мақсадга эришиш мумкинлиги қайд этилган.

“Жорий йилнинг охирига келиб товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларни, 2023 йилга келиб эса 5 миллиард долларни ташкил этади”, дейди у.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
10:08
Сирдарёда 17 ёшли қиз молхонада ўзини осиб қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР