Афғонистонда тинчлик ўрнатиш Ўзбекистонга нега керак? — халқаро эксперт жавоб берди

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш Ўзбекистонга нега керак? — халқаро эксперт жавоб берди

                                                       

                                                                  Фото: REUTERS

Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Конференция доирасида Халқаро солиқ ва сармоя маркази (International Tax and Investment Center) нодавлат ташкилоти президенти Дэниэл Уитт ва Энергия, ўсиш ва хавфсизлик дастури директори Ариэль Коэнлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг минтақада тутган ўрни, энергия манбааларни ривожлантириш истиқболлари ва Афғонистон бўйлаб транзит масалалари бўйича мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги кўп аҳолига эга бўлган мамлакат. Икки давлат ҳудудидангина денгизга чиқа оладиган мамлакатингиз эшикларини инвесторлар учун очмоқда. 2016 йилдан бошлаб Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш, таълим ва ҳукумат шаффофлигини қамраб олувчи улкан ислоҳотлар стратегиясини таклиф қилди», деди Ариэль Коэн.

«Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши шимолдан жанубга транспорт йўналишларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу Ўзбекистонга қўшимча имкониятлар яратади», дейди Халқаро солиқ ва сармоя маркази эксперти.