«Мени қўллаб-қувватлаганингиз, ишонч билдирганингиз учун таъзим қиламан» – Шавкат Мирзиёев уни сайлаганларга раҳмат айтди

«Мени қўллаб-қувватлаганингиз, ишонч билдирганингиз учун таъзим қиламан» – Шавкат Мирзиёев уни сайлаганларга раҳмат айтди

24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловининг натижаларига кўра Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимига қайта сайланди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Humo Аrena саройида тарафдорлари қаршисида чиқиш қилди.

«Ҳар бир инсоннинг ҳаётида синовли ва ҳаяжонли дамлар бўлади. Ҳозирги ҳолатимни сизларга етказиб беролмайман. Мени қўллаб-қувватлаганингиз, менга ишонч билдирганингиз учун таъзим қилиб, раҳмат демоқчиман.

Халқимизнинг 80 фоиздан кўпроқ қисми сайловда иштирок этгани эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолат.

Фурсатдан фойдаланиб, МСК комиссия аъзолари, округ, участка комиссия аъзоларига миннатдорлигимни айтмоқчиман», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, президентликка сайланган Шавкат Мирзиёев охирги бир ярим ойда сайлов жараёнларини фаоллик билан ёритган барча ОАВ ходимларига алоҳида раҳмат айтди.

Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра:

  • Баҳром Абдуҳалимов («Адолат») — 3,4 фоиз;
  • Нарзулло Обломуродов (Экологик партия) — 4,1 фоиз;
  • Алишер Қодиров (Миллий тикланиш) — 5,5 фоиз;
  • Мақсуда Ворисова (ХДП) — 6,6 фоиз;
  • Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) — 80,1 фоиз овоз тўплаган.