Президентга пойтахт бўйича тақдимот намойиш этилади

Президентга пойтахт бўйича тақдимот намойиш этилади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида жамоат транспортини янада ривожлантиришга бағишланган тақдимот бошланади.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Тақдимотнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш ҳақида давлат раҳбари бир неча бор таъкидлаган эди.