Пентагон: Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган авиатехника толибларга қайтарилмайди

Пентагон: Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган авиатехника толибларга қайтарилмайди

АҚШ Мудофаа вазирлиги ўтган йилнинг август ойида афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочиб кетилган авиатехника Афғонистонга қайтарилмаслигига ишончи комил. Бу ҳақда 18 январь куни Пентагон матбуот-котиби Жон Кирби маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон ҳаво ҳудудини бузган Афғонистон ҳарбий ҳаво кучларининг 22та ҳарбий самолёти ва 24та ҳарбий вертолёти Термиз халқаро аэропортига мажбуран қўндирилган эди. Уларнинг бортида 585 нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Бу маълумотлар Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан эълон қилинган бўлиб, кейинчалик хабар хато эканлиги билдирилган.

Самолётни ўғирлаб кетган афғон ҳарбийлари АҚШ воситачилигида учинчи давлатларга олиб кетилган. Авиатехниканинг ўзи ҳали ҳам ушбу мамлакатлар ҳудудида қолмоқда. Январь ойи ўрталарида Толибон мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетилган ҳарбий вертолётларни қайтаришни талаб қилди. Акс ҳолда, унинг айтишича, баъзи оқибатлар бўлади.

Кечаги баёнотида Жон Кирби Пентагон ўғирлаб кетилган самолётлар ва вертолётларни жойлаштириш масаласини ҳал қилиш учун ишлашни давом эттираётганини таъкидлади.

"Менимча, улар толиблар томонидан фойдаланиш учун Афғонистонга юборилмаслигини аниқ тахмин қилиш   мумкин", - деди у.

Эслатиб ўтамизки, биз "Ma'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев билан гаплашиб, ўғирланган ҳарбий техника билан боғлиқ вазиятдан ҳукумат қандай чиқишини тушуниш учун суҳбатлашгандик.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу ҳолда, мураккаб қарор қабул қилишга келади. Ё техникани бермай, толиблар билан низога бориш ёки эртага номаълум мақсадлар учун фойдаланиш мумкин бўлган самолётлар ва вертолётларни қайтариб, жаҳонни етакчи давлатлари билан муносабатларни мураккаблаштиришга тўғри келади.