Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

2022 йил 7-8 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 428 Ўзбекистон фуқароси, жумладан, 69 аёл, 48 вояга етмаган шахс, 11 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкил этилди ва уруш бўлаётган жойлардан жами 4 787 нафар ватандошимиз қайтарилди.

8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга мутасаддиларимиз Молдова Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ватанимизга қайтариш масаласи билан шуғулланишни бошлади.