Мирзиёев: валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун заҳираларимиз етарли

Мирзиёев: валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун заҳираларимиз етарли

Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун заҳираларимиз етарли, бу борада одамлар хавотирга берилмаслиги керак. Бу хақда бугун ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган. 

Давлат раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини қайд этган. Хусусан, унинг сўзларига кўра, валюта бозори ва курс барқарорлашган, биржада рубль ва юань билан савдо қилинмоқда.

Президент Марказий банкка пухта ўйланган пул-кредит сиёсатини амалга оширишни топширган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Марказий банкнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари валюта бозоридаги вазият, экспорт-импорт қоидалари ва янги кредит механизмларини тушунтириш учун ҳар куни тадбиркорлар билан учрашишмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ вақт давом этишини башорат қилишмоқда. Масалан, ўтган ой давомида жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар – 10 фоизга, ўсимлик мойи – 2 бараварга ошган.

скачать dle 12.0


Flag Counter