Шавкат Мирзиёев 6 та ҳокимни охирги марта огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев 6 та ҳокимни охирги марта огоҳлантирди

Президент бошчилигида ўтаётган йиғилишда республика бўйича 1526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича «қизил» тоифага киритилгани айтилди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳридаги 69 та мактаб, Сурхондарёда 169 та ва Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятидаги 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилган.

«Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганлигидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган. Ушбу вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини охирги марта огоҳлантираман. Агар уч ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади. Бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси – ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги. Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти», деган давлат раҳбари.