Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўзгарди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

— Норов Владимир Имамович ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

— ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

— Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.