Президент конституция нега ўзгартирилаётганини изоҳлади

Президент конституция нега ўзгартирилаётганини изоҳлади

Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви чоғида бош қомусни ўзгартиришга нима сабаб бўлгани ҳақида гапирган.

«Нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилмоқда? Айрим юртдошларимиз, ҳатто баъзи олимларимиз ҳам Конституциямиз замонавий демократик талабларга жавоб беради-ку, унга ўзгартириш киритишга эҳтиёж борми, деган саволни ўртага қўймоқда. Инсоният илмий-технологик даврга қадам қўйди. Жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда. Эртанги кунини ўйлаган халқлар ва давлатлар ўз келажаги ҳақида бугун ҳар қачонгидан ҳам жиддий бош қотирмоқда», деган давлат раҳбари.

Унинг айтишича, ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофдаги мураккаб вазият она Ватан тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда.

«Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради. Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир. Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим», деган президент.

Маълумотга кўра, комиссияга фуқаролардан 48 минг 492 та таклиф келиб тушган. Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилган ва ҳозир Қонунчилик палатасига киритиш босқичида.

скачать dle 12.0


Flag Counter