Мирзиёев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

Мирзиёев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилган. 

“Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этаман”, - деди президент Конституция комиссияси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда.

Президентнинг таъкидлашича, амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга, аммо буни халқнинг хохиш-иродасига таяниб амалга ошириш тўғрироқдир.

“Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман. Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади. Шунда ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади", - деди президент.

Аввалроқ Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан шахсларни ушлаб туриш тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, Конституцияда ўлим жазосини тақиқловчи қоидани жорий этишни таклиф қилган эди.

Бундан ташқари, у фуқаролар мулкининг дахлсизлигини, жумладан, ноқонуний бузишлардан ҳимоя қиладиган меъёрни таклиф қилган.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, жиноят содир етган шахснинг қариндошлари унинг қилмиши учун жазоланмаслиги керак. Бундай меъёрни асосий қонунга киритиш ҳам кўзда тутилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter