Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга йил якунигача маъмурий ислоҳотларни якунлашни топширди

Сиёсат 05-авг, 09:089 Admin 499 0

Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Админстрация раҳбари Сардор Умурзаковга иккита муҳим вазифасини топширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.

«Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади», — деди президент.

Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қолаверса, давлат раҳбари янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифасини қўйди.

Даромад декларациясини таъминлайдиган Давлат хизмати тўғрисидаги қонун 2017 йилнинг сентябрь ойида қабул қилиниши керак эди. Фақат 2022 йилнинг май ойига келибгина Сенат «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда. Бироқ, ҳужжат ҳануз президент томонидан имзоланмади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи ўрталарида президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнини Сардор Умурзаков эгаллаган эди.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?