Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди....
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдан...
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан...
Мирзачўл туманига Аҳмедов Шерзод Маликович янги ҳоким сифатида таништирилди.  ...
Зомин туманига Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш...
Француз актёри, режиссёр ва сценарийнавис Жан-Пьер Бакри 69 ёшида саратон...
Япония, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Олимпиада-2020ни белгиланган...
Лай Чи-вай ногиронлар аравачасида шаҳардаги энг баланд шиша панелли осмонўпар...
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат тест маркази...
БМТнинг электрон ҳукуматлар бўйича 2020 йилги рейтингида 193 мамлакат орасида...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
» » Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси, Беҳзод Мусаев эса бош вазири ўринбосари этиб тайинланади

Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси, Беҳзод Мусаев эса бош вазири ўринбосари этиб тайинланади

13 май 2020, 13:58, User
0 комментариев    570 Кўрилган

Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Шерзод Кудбиев.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бурҳоновнинг таъкидлашича, шу вақтгача Давлат солиқ қўмитаси раислик қилиб келган Беҳзод Мусаев Ўзбекистон бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Беҳзод Мусаев.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Айни пайтда сиёсий партиялар фракциялари томонидан ҳукуматдаги янги тайинловлар масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 13 май бўлиб ўтадиган ялпи мажлисида маъқулланиши кутилмоқда», — дейилади депутат Бурҳонов қолдирган хабарда.

Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган ҳукумат аъзоси номзоди Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
30 мар 2020, 18:06    551    0
Коронавирус пандемияси сабаб дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ўзларини яккалашган ёки уйдан...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив