Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони кўра коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Хусусан, Жиззах вилоятидан қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланишди.

II даражали «Саломатлик» ордени билан

  1. Қучқарова Севар Абдукахаровна - Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси
  2. Сарибаева Замира Журановна - Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологик мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил этиш бўлими – эпидемиолог врачи
  3. Ҳамрақулов Уктам Холбутаевич - Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлими мудири

«Жасорат» медали билан

Ҳамрақулов Ботир Жабборович (марҳум) - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

 «Содиқ хизматлари учун» медали билан

 Аширматов Исомитдин Юлдашович - Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

 «Соғлом турмуш» медали билан

  1. Мамаюсупова Мамлакат Арзикуловна - Жиззах вилояти санитария-эпидемиология осойишталик маркази вирусология лабораторияси кичик тиббий ходими
  2. Холмуратов Эркинжон Суюндиқович - Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси лаборанти
«Шуҳрат» медали билан
  1. Арибжанов Сардор Одилович - Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси гуруҳ командири
  2. Бекназаров Алишер Латифович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти қўриқлаш бошқармасининг алоҳида батальони гуруҳ командири
  3. Джаббарова Дурдона Сарабековна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори