» » Президент янги қонунни имзолади: Ишсизлик нафақаси оширилади

Президент янги қонунни имзолади: Ишсизлик нафақаси оширилади

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–642, 20.10.2020 й). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

  • аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;
  • ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат бюртмасини шакллантириш;
  • маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
  • иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;
  • «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат копмлексини юритиш;
  • меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

Шунингдек, Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).

Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР