Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. 

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги мажлисда Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги, қолаверса, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилади.