Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Расул Кушербаев орзусидаги Олий Мажлис қандай бўлиши кераклигини маълум қилди

Расул Кушербаев орзусидаги Олий Мажлис қандай бўлиши кераклигини маълум қилди

10 янв 2021, 11:01, Admin
0 комментариев    812 Кўрилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев 8 январь куни ЎзА томонидан ўтказилган «Йил танлови-2020»нинг тақдирлаш маросимидан сўнг журналистларга интервью берди.

Кушербаев ОАВ вакилларининг «Сиз орзу қилган Олий Мажлис қандай бўлиши керак?», деган саволига шундай жавоб қайтарди:

«Мен орзу қиладиган Олий Мажлис халқни – юртдошларимизнинг иродасини тўла-тўкис, ҳеч қандай тўсиқсиз қонунларда акс эттира оладиган, Олий Мажлис қабул қилаётган ҳужжатлар, яъни қонунлар сўзсиз ижро этилиши мумкин бўлган даражага чиқадиган жой бўлиши керак. Мен орзу қилган Олий Мажлис ҳеч кимни тўсиқсиз кириб-чиқиш имкониятини таъминлайдиган, одамлар истаган вақтида, ҳатто ҳужжати бўлмаса ҳам кириб, вакиллар нима иш қилаётганини кузата олиш имкониятини берадиган ҳақиқий энг шаффоф, очиқ жой бўлиши лозим.

Олий Мажлисда одамлар ўз орзу, мақсад ва ниятлари ижобатини кўрадиган жой сифатида кўриши керак. Конституциямизда ҳам бор-ку, халқнинг иродасини намоён қиладиган жой – мана шу Олий Мажлис бўлиши лозим, ҳамма ишларимиз шу қабул қилинаётган қонунлар асосида юритилиши керак. Бу, демак, давлатнинг энг олға кучи, энг олға локомотиви бўлиш кераклигини тақозо қилади. Мен ишонаманки, халқ иродасидан кўра катта куч йўқ. 34 миллион халқни бир залга йиғиб қўйишнинг имкони йўқ. Шунинг учун уни вакилларини йиғадиган жой дейдиган бўлсак, аслида ундан катта куч, ундан катта ўрин бўлиши мумкин эмас. Давлат, жамият аслида шундай бўлиши керак.

Одамлар ҳам нимадандир қониқмайдиган бўлса, вакилларини алмаштира олиш имкониятига эга бўлиши керак. Ўз-ўзидан Олий Мажлиснинг шу даражага эришиб бориши халқ ҳокимиятчилигини қайси даражага етганлигини кўрсатиб беради», — деди Расул Кушербаев.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
16 мар 2020, 09:22    659    0
Деярли ҳеч қаерда қўлдан қўйилмай фойдаланиладиган мобил телефон турли инфекцияларни қўзғатувчи...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив