«Адолатли», «халқпарвар» ва «меҳнаткаш» сенаторлар номи маълум бўлди

«Адолатли», «халқпарвар» ва «меҳнаткаш» сенаторлар номи маълум бўлди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 1 февралдаги қарори билан, бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Жумладан, Сенат аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг 2021 йил 26 январдаги тавсияларини кўриб чиқиб, қуйидагиларга мақом берилди:

Орал Аминовна Атаниязовага — «Адолатли сенатор»;
Маҳмуджон Тоировга — «Халқпарвар сенатор»;
Фармон Исҳоқович Тошевга — «Меҳнаткаш сенатор»;
Сайёра Раҳматовна Баратовага — «Фахрий сенатор»;
Баҳром Мамажановга — «Фахрий сенатор»;
Шукуржон Маматқуловга — «Фахрий сенатор».

Ушбу мақомларга сазовор бўлган сенат аъзолари ҳамда собиқ сенаторлар сертификат ва белгиланган тартибда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.