Президент фармони: баъзи давлатлар фуқаролари учун виза бекор қилинади

Президент фармони: баъзи давлатлар фуқаролари учун виза бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Kувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.