Бухоро вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Бухоро вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига биноан, Фарҳод Бақоевич Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Карим Камолов 22 август куни коронавирус оқибатларидан вафот этган эди.