Жиззахнинг собиқ ҳокими Тошкент вилоятига «кўтарилди»

Жиззахнинг собиқ ҳокими Тошкент вилоятига «кўтарилди»

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов шу пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У аввалроқ бир йилга яқин муддат вилоятни бошқарган, 2017 йилнинг октябрь ойи охирида пахта мавсумида ҳосил қўшиб ёзилишига йўл қўйгани сабабли ишдан олинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Даврон Ҳидоятов тайинлангани хабар қилинганди.