» » Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат

Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва манфаати ҳар нарсадан устун. Ўз номига муносиб саховатпешалик тамойиллари асосидаги эзгулик ва яхшиликка йўғрилган мақсадли ишлар юрт тинчлиги, фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлашга қаратилгандир.

Меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш миллий урф-одат ва қадриятларимизда ҳам ўз ифодасини топган хайрли ишлар сирасига киради.

Меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховатпешалик ўзбек халқига хос умрбоқий анъаналар ҳисобланади. Айниқса, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган жажжи қалб соҳибларини қувонтириш энг эзгу амаллардандир.

Мана шундай эзгу мақсадлар 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да уюштирилган “Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат” номли хайрия тадбирида намоён бўлди.

Тадбирга вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев шаҳарчада ишлаётган аёллар ва тарбияланувчи қизларни байрам билан самимий қутлади. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов шаҳарчанинг қизлари ва уларнинг тарбиячиларига бир бош қўй гўшти, 4 дона микротўлқинли печь, гуллар ва бошқа совға-саломларни улашди.

- Бизга кўрсатилган эътибор ва эҳтиромдан жуда хурсанд бўлдик, - дейди шаҳарча тарбияланувчиси Диёра Охунова. – Келажакда юртимиз равнақи ва халқимиз фаравонлиги учун хизмат қиладиган инсон бўлиб, кўрсатилган эътиборни оқлашга ваъда берамиз.

Тадбирдан тарбиячи аёллар ва қизлар мамнун бўлиб, сектор раҳбарига чексиз миннатдорчилигини билдиришди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР