1 465,7 минг АҚШ доллар маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолди

1 465,7 минг АҚШ доллар маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолди

Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан, экспортчи корхоналарга дебитор қарздорлик учун жарима қўллаш тўхтатилди.
Қарорга биноан, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Натижада Жиззах вилоятидаги 71 та хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича 7 608,0 минг АҚШ долларлик муддати ўтган дебитор қарздорликлари учун жарималар қўлланиши тўхтатилиши натижасида 1 465,7 минг АҚШ доллар ёки миллий валюта эквивалентида 15 402,8 млн.сўмлик маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, дебитор қарздорлик вужудга келиш муддати 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.


Абдурасул Сулаймонов,
Жиззах вилояти ДСБ ташқи савдо операцияларини

мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.