Жиззахда капитал таъмирга муҳтож шошилинч тиббий ёрдам биноси таъмирланмоқда

Жиззахда капитал таъмирга муҳтож шошилинч тиббий ёрдам биноси таъмирланмоқда

Жиззахда 4-сектор масъул бўлган шошилинч тиббий ёрдам марказида таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Сир эмаски, айни пайтда 1 миллон 330 мингдан ортиқ аҳоли истиқомад қилаётган Жиззах вилоятида шошилинч тиббий марказининг техник ҳолати қониқарли бўлсада, бинолар капитал таъмирга муҳтож эди. Ҳудудий 220 ўринли филиални истиш тизими, электр, иссиқ ва совуқ сув тармоқлари, оқава сув қувурлари, том аянчли аҳволда бўлиб, газ қувури аҳоли яшайдиган жойлардан ўтиб келаётгани сабабли куз-қиш мавсумида қозонхонанинг газ босими ўта паст, иситишга кучи етмасди.
Ҳозирда бу марказ капитал реконструкция дастурига киритилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг апрель ойида ушбу бино капитал реконструкция ишлари учун давлат томоридан 42 миллард 500 миллон сўм маблағ ажратилди. Реконструкция ишлари вилоятда фаолият юритаётган "Абдувохид қурилиш таъмир"фирмаси томонидан амалга оширилмоқда.
2021 йилнинг декабрь ойида фойдаларишга топширилиши режалаштирилган марказда 250 ўринли турли тиббий бўлимлар, жарроҳлик, реанимация, диогностика, болалар бўлими жойлашган бўлиб, ушбу бўлимлар энг сўнги замонавий тиббиёт асбоб- ускуналар билан таъминланиши кўзда тутилган.

 

 

 

 

 

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати