Зафарободда “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда

Зафарободда “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда

Зафаробод туманида солиқ ходимлари томонидан “Солиқчи -тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга мунтазам кўмак кўрсатилмоқда. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, ечими борасида ҳам талайгина ишлар қилинмоқда. Зафаробод туман давлат солиқ идораси томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда, зарур маслаҳатлар бериб келинмоқда. Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтган Рустам Тайлоқов тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит сўраб кўмак сўраганлардан бири. Унга солиқ ходимларининг кўмаги билан “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмларини чакана сотиш” савдосини ташкил этиш учун “Агробанк” АТ Зафаробод туман филиалидан имтиёзли 14 фоизли 35,0 млн сўм кредити олишда ёрдам берилди.

Солиқ ходимлари тумандаги ҳар бир субъектнинг муаммоларини жойида ўрганиши натижасида бу каби ёрдам “Zafarobod Biznesmenlari 777” МЧЖ рахбари Холиқулов Темурга ҳам банкдан 36,0 млн сўм имтиёзли кредити олишда кўмаклашилилди. Энди бу тадбиркор ҳам ўз фаолиятини кенгайтириб, қолибли нон, макарон маҳсулотларини ва ҳўжалик совуни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Кўрсатилаётган кўмак асосида туманда тадбиркорлик ривожланаяпти. Янги кичик корхоналар фаолиятига асос солинаётганлигини кўриш мумкин. “Омон дарё тўлқин” хусусий фирма рахбари Рахмонқул Султоновнинг тадбиркорлик учун кредит олишда кўмак сўраб қилган муражаати ҳам қанотлантирилди.

 

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида солиқ ходимлари тумандаги янги очилган 74 нафар тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган холда рахбар ва хисобчилар билан учрашиб,кўмак кўрсатилиши билан бирга уларга ҳисобот такдим килиш муддатлари ва мажбуриятлари борасида тушунчалар берилди.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати