Солиқ қонунчилигидаги ислоҳотлар ҳамда солиққа тортишнинг айрим масалалари тушунтирилди


Сирдарё вилояти Иқтисодий комплекси таркибидаги ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимлари ўртасида солиққа оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, солиқ қонунчилигидаги ислоҳотлар ҳамда солиққа тортишнинг айрим масалалари юзасидан семинар ташкил этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан киритилаётган янгиликларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур амалий тадбир вилоятнинг “Фермерлар кенгаши” мажлислар залида ташкил этилиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бошқарма бошлиғи Жахонгир Абдиев йиғилганларга атрофлича тушунтиришлар берди.

Ушбу семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад, иқтисодий соҳа вакиллари ўртасида солиқ маъмуриятчилиги, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмуни ва моҳиятини етказишдан иборат бўлди.

Илғор Ҳалилов - Сирдарё вилоят ДСБ

Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0


Мавзуга оид

Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг