» » Спиртли ичимликлар сотувчи тадбиркорларнинг ноқонуний ишлари фош қилинди

Спиртли ичимликлар сотувчи тадбиркорларнинг ноқонуний ишлари фош қилинди

Сирдарё вилоятида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга чек қўйиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Аммо олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва профилактик тадбирларга қарамай, вилоятдаги айрим тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида ҳамон солиқ базасини яшириш орқали солиқ тўловларидан қочиш ҳолатлари учраб турибди. Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Сайёр солиқ текшируви шўъбаси ходимлари томонидан спиртли ичимликлар сотувчи тадбиркорлар фаолияти текширилиб, қатор ғайриқонуний ҳаракатлар фош этилди.

Гулистон шаҳрида жойлашган “ALCOHOL COMPLEX”га қарашли 2 та алкогол савдо шохобчасида ўтказилган текширишда шохобча сотувчиси томонидан 1 дона 23000 сўмлик алкогол (ароқ) маҳсулоти учун онлайн назорат касса машинаси харид чеки бермаганлиги ва кунлик савдодан тушган жами 239000 сўм нақд пулларни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, текшириш давомида савдо шохобчасига 2 турдаги 79 дона 38 литр, 4045000 сўмлик истеъмолга яроқлилик муддати ўтган алкогол маҳсулотлари савдога қўйилганлиги, тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим қилинган бухгалтерия ҳисоботи билан шохобчада мавжуд алкогол маҳсулотлари саноқдан ўтказилганда жами 259 турдаги 86373 дона 62929 литр 881000000 сўмлик алкогол маҳсулотлар камомади аниқланди.

Бундан ташқари жами 259 турдаги 703746350 сўмлик алкогол маҳсулотларини тегишли (кирим) ҳужжатларисиз савдога қўйилганлиги аниқланиб, масала тўлиқ ҳал бўлганга қадар далолотнома асосида олиб қўйилди.

Гулистон шаҳрида жойлашган “SYRDARYA STRONG DRINKS” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида ўтказилган текширишда дўкон сотувчиси томонидан харидорга харид қилинган 1 дона 35000 сўмлик алкогол маҳсулоти учун онлайн назорат касса машинаси харид чеки бермаганлиги ҳамда кунлик савдодан тушган 135000 сўм нақд пулларни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмаганлиги, савдо шохобчасига жами 1473 дона 802 литр 19585000 сўмлик алкогол маҳсулотларини тегишли (кирим) ҳужжатларисиз савдога қўйилганлиги аниқланиб, масала тўлиқ ҳал бўлганга қадар далолатнома асосида олиб қўйилди.

Янгиер шаҳрида жойлашган “INTER LIQUOR TRADE” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида ўтказилган текширишда кунлик савдодан тушган 51000 сўм нақд пулларни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмаганлиги ҳамда савдо шохобчасига жами 12338 дона 8470 литр 122400000 сўмлик алкогол маҳсулотлари тегишли (кирим) ҳужжатларисиз савдога қўйилганлиги аниқланиб, масала тўлиқ ҳал бўлганга қадар далолатнома асосида олиб қўйилди.

 Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бундай сайёр солиқ текширувларининг ўтказилиши ҳалол ва қонуний тадбиркорлик муҳитини яратишда, яширин иқтисодиётнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, ҳар бир тадбиркор ўз халқи, Ватани учун виждонан меҳнат қилиб, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар асосида ҳалол фойда кўриши лозим.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР