Миёнқолда сайёр қабул

Миёнқолда сайёр қабул

Халқ билан мулоқот жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этишда, амалий таклиф ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилишда энг самарали воситадир. Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Ахмедов Оқдарё туманининг Миёнқол маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, электр симёғочларини алмаштириш, банкдан имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллони таъминоти ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

 - Мазкур сайёр қабул муаммоларимизни ҳал этишда айни муддао бўлди, – дейди Миёнқол маҳалласида истиқомат қилувчи Ойтўла Холиқова. – Кўзидан жароҳат олган ўғлимни ногиронлик гуруҳига чиқариш юзасидан мурожаат этдим. Ушбу масалани ҳал этишда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси Ахборот хизмати


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив