Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокамаси

Солиқ кодексининг янги таҳрири  лойиҳаси муҳокамаси

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси кичик мажлислар залида Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан лойиҳа сифатида таклиф этилаётган қонун ҳужжатида киритилаётган ўзгариш ва янгиликлар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, ортиқча тўланган солиқнинг қайтариш ёки ҳисобга олиш тартиби бўйича янги механизм жорий этилмоқда. Шу билан бирга солиқ тўловчининг ортиқча тўловини қайтариб бериш муддатидан ўтган ҳар бир кун учун, давлат солиқ хизмати органлари томонидан пеня тўлаш тартиби кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ҳисоб китобларни амалга оширишни соддалаштириш учун солиқлар, жарималар ва пенялар бир ҳисоб рақамга тўланади, аммо бухгалтерия ҳисоби алоҳида 3 турли ғазна ҳисоб-рақамларида амалга оширилади.

Айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари билан , белгиланган ставканинг пасайиши кўринишида, лекин 50 фоиздан кўп бўлмаган ва уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Солиқ ҳисоботи шаклларини қисқартиришда солиқ мажбуриятига эга бўлмаган солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан бош тортиш тизими назарда тутилмоқда. Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари солиқ тўловчининг номидан электрон портал орқали “Шахсий кабинет” га ҳисобот бериш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан ташқари, агар солиқ тўловчи ҳисобот муддати тугаган бўлса ҳам, солиқ тўлаш даврида аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этса, жавобгарликдан озод қилинади.

Семинарда вилоят Адлия ҳамда Молия бошқармаси мутахассислари, йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, иқтисодий комплекс вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси хусусида иштирокчилар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter