Жиззах вилоят ДСБ да журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди

Жиззах вилоят ДСБ да журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди


Яқинда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида 4-сектор фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишга бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди.

Унда республика ОАВ вакиллари ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар қатнашди.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб бошқармада ташкил этилган 4-сектор штабининг иш фаолияти билан танишдилар.
Жиззах вилояти бўйича 4-секторда 68 та маҳалла, 51 770 та хонадон бор ва уларда 68 152 та оила истиқомат қилади, аҳоли сони 308 308 нафарни ташкил этади.

-2022 йил бошидан вилоят 4-секторига қарашли 68 та маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда фуқаролар ҳамда тадбиркорларга жами 8 847 тадан ортиқ ёрдамлар кўрсатилди,-дейди бошқарма бошлиғи Б.Ташпулатов. — Ҳоким ёрдамчилари ва 4-сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда 1002 нафар фуқаролар вакант иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

622 нафар фуқароларга имтиёзли кредитлар олиб берилди;

6244 нафар фуқаролар ўз-ўзини банд қилиб давлат рўйхатидан ўтказилди;
32 нафар фуқароларга бўш турган бинолар тадбиркорлик қилиш учун ажратиб берилди;
183 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди;
430 нафар эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар берилди.