Ш.Рашидов туманида ҚҚС тўловчилари 673 тадан 1386 тага кўпайди

Ш.Рашидов туманида ҚҚС  тўловчилари 673 тадан 1386 тага кўпайди

2022-йилнинг 1-чораги давомида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туман худудида жами 10 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийиб 150 нафар тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Шароф Рашидов туманида 3500 дан ортиқ юридик шахслар фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 1953 та корхонанинг 724 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммолар бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмурчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда.
Хусусан, 2020-йилда, янги “Солиқ кодекси” қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга туширилди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, туман тадбиркорларининг ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари ўтган даврга нисбатан кескин ошганлиги кузатилди. Биргина қўшилган қиймат солиғи тўловчилари 673 тадан 1386 тага кўпайди.


Зиёдулла Худойқулов - Шароф Рашидов туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи