Зафарободда 66 нафар тадбиркорга ҳисоботлар шакллантиришда кўмаклашилди

Зафарободда 66 нафар тадбиркорга ҳисоботлар шакллантиришда кўмаклашилди

Зафаробод туман Давлат солиқ инспексияси “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Зафаробод тумани ДСИ ходимлари томонидан туманда жорий йилнинг апрель, май ойларида янги ташкил этилган 25 та тадбиркорларнинг муаммоларини манзилларига борган ҳолда ўрганилиб, унга ечим топишга кўмаклашилди. 66 та тадбиркорнинг бухгалтерия ҳисоботларининг шакллантирилиб топширилишида, ШХБдан нусхалар, солиқ имтиёзлари ва кредитлар олишга кўмаклашилди.

Жумладан "DILBARONA MEBELLARI" OKга мебель ишлаб чиқариш учун 100,0 млн сўм,  "AGRO TOMORQA GOOLDN" МЧЖга паррандачиликни ривожлантириш учун 400,0 млн сўм, "GOLDEN FISH ZAFAROBOD" МЧЖга аҳолиги томорқа хизматини кўрсатиш учун 300,0 млн сўм Агробанк Зафаробод туман филиалидан имтиёзли 14%ли кредитлар  ажратилишига кўмаклашилди.

Тадбиркорларга кўрсатилаётган кўмак натижасида тадбиркор ҳамда солиқчи ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда.

Ж.Алимқулов

Зафаробод туман ДСИ

“Тадбиркорларни

қўллаб-қувватлаш”

шўбаси бош инспектори