Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари Ж.Ахбўтаевнинг тадбиркорларга ҳисоботи

Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари Ж.Ахбўтаевнинг тадбиркорларга ҳисоботи

Бугунги кунда “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра иш юритиш солиқ идораларининг асосий вазифасига айланди. Ушбу соҳа идоралари аввалгидек фақат назоратчи бўлиб қолмай, балки, тадбиркорнинг ҳамкори, халққа янада яқин бўлиб бормоқда. Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилда “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида бир қанча ишлар амалга ошириб келмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Жиззах шаҳрида 5,2 мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида шаҳримиздаги 872 та корхонанинг 780 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 850 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз солиқ соҳасида ҳам адолатли, шаффоф ва узоққа мўлжалланган тизим яратилди. Бунда солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатлидир.
Энг муҳими, тадбиркорларнинг кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти яратилгани юрт иқтисодиётини ривожлантиришга асос бўлмоқда. Солиқ юкининг камайиши эса солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Жиззах шаҳрида солиқ ходимлари янги очилган тадбиркорлик субъектларнинг барчасига юридик манзиллари жойига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб уларга ҳисобот тақдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бундан ташқари иқтисодий қийинчиликлар сабабли фаолиятини тўхтатган юридик корхоналарнинг муаммолари ўрганилиб, ушбу тадбиркорлик субъектларига солиқ ҳисоботлари ва бошқа масалаларда амалий ёрдам берилди.
Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган, "BROOKLYN DENTAL" MЧЖ 2022 йил 24 апрель куни давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, жамият аҳолига тиббий хизмат фаолиятини амалга оширишни йўлга қўйган ҳамда 4 нафар ходимлар иш билан таъминланган. МЧЖ раҳбарига давлат солиқ идораларига дастлабки бухгалтерия ҳисоботларни тақдим этиш ишларини тушунтирилди.


Жўрабек Ахбўтаев, Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари