» » Сирдарёда МЧЖ 2 миллиард 400 миллион сўм солиқларни яширган(ми?)

Сирдарёда МЧЖ 2 миллиард 400 миллион сўм солиқларни яширган(ми?)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Солиқ органлари “Инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойилига асосан иш олиб борилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ортиқча аралашмаслик, улар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини масофадан туриб барвақт аниқлаш ва олдини олиш, шу тариқа тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятида мушкул вазиятга тушиб қолмасликлари учун автоматлаштирилган тарзда огоҳлантириш бугунги кунда олиб борилаётган замонавий солиқ маъмуриятчилигининг бош мезони ҳисобланади.

Албатта, иш бор жойда камчилик бўлади, айниқса тажрибасиз ҳисобчи томонидан ҳозирги вақтдаги солиқ солиш ҳамда солиқ тўлашнинг янгича тартибларига ўтиш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйиш мумкин.Ана шундай жараёнда солиқ органлари ходимлари солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан электрон маълумотлар базаси маълумотлари орқали таҳлилни амалга ошириш, яъни Камерал назорат тизими орқали солиқ тўловчининг ҳисоботлари таҳлил қилинади, камчилик аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш имкониятини солиқ тўловчига тақдим этади.

Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 9 255 та солиқ тўловчи фаолиятида камерал назорат ташкил этилган бўлиб, 6 258 та ҳолатда солиқ тўловчилар томонидан турли хил турдаги камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Шунингдек, камерал назорат натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан солиқ тўловчиларга юборилган 6 258 та талабномалар бўйича 108,6 млрд. сўмга қайта ҳисоб-китоблар олиниши ҳамда бюджетга 27,5 млрд. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундириб олинишига эришилган.

- Мақсадимиз солиқ тўловчилар томонидан йўл қўйилган камчиликларини бартараф этилишига кўмаклашиш, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг қилиш шўъбаси бошлиғи Сухроб Тавбоев. –Эътиборсизлик ёки тажрибасизлик сабаблихатога йўл қўйилиши мумкин. Айниқса умумбелгиланган солиқ тўлаш тартибида фаолият юритаётган415 та хўжалик юритувчи субъектлар қўшилган қиймат солиғи бўйича базани нотўғри кўрсатган ва солиқ органлари ёрдами билан улар бартараф этилган.

Мисол учун, вилоятнинг Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган «Аммиак ва карбамид заводини қуриш дирекцияси» масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилнинг 8 ойлиги бўйича тақдим қилинган ҳисоботлари вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан камерал назорат ўтказилганида, оз эмас, кўп эмас нақд 2 миллиард 400 миллион сўм миқдорда норезидентларнинг бажарган иш ва хизматлари учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларда акс эттирилмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан жамиятга белгиланган тартибда талабнома юборилиб, жамият томонидан ушбу миқдорда қайта ҳисоб-китоблар тақдим этилиши таъминланган.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР