Шерзод Кудбиев 4 нафар раҳбарнинг унвонини бекор қилиб, ишдан бўшатди

Шерзод Кудбиев 4 нафар раҳбарнинг унвонини бекор қилиб, ишдан бўшатди

Солиқ қўмитаси раиси тизимдан 4 нафар раҳбарни унвонларидан маҳрум қилиб, ишдан бўшатган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Йўл қўйган жиддий хато камчиликлари учун Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ДСБларининг 4 нафар масъуллари махсус унвонларидан маҳрум этилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Шунингдек, 4 та раҳбар ва масъулларнинг интизомий жавобгарликлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида, солиқ тушумлари бўйича жорий йилнинг ИВ чораги ва йиллик прогноз кўрсаткичларини барча солиқ турлари бўйича сифатли равишда сўзсиз таъминлаш ва қўшимча даромадларни жалб этиш борасида маъсулларга тегишли топшириқлар берилди, дейилади хабарда.