» » Тадбиркорлар учун фойдали семинар

Тадбиркорлар учун фойдали семинар

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини янада камайтириш ва уларни солиққа тортишдаги мутаносибликларни қисқартириш бўйича Президентимиз томонидан жорий йилнинг 26 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Мазкур Фармонга биноан қўшилган қиймат солиғи ставкаси камайиши хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдасини ошишини таъминлабгина қолмай, балки ушбу солиқ тури тўловчиларининг сони ортишига ҳам хизмат қилади. Яъни, ҚҚСнинг оддий формуласи - “занжир узлуксизлиги”ни таъминлаш учун ҳам тадбиркорлар шу тизимда ишлашни маъқул кўришади.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган семинарни очиб берган бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Бектош Қувондиқов дастлаб шу ҳақда тўхталиб ўтди.

Фермерлар, ҳисобчилар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига биноан қўшилган қиймат солиғида белгиланган имтиёзларнинг бекор қилиниши адолатли рақобат тамойилларини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида нашр этиладиган «Солиқ плюс» газетаси бош муҳаррири Дилфуза Собирова газета фаолияти ва чоп этилаётган рукнлар тўғрисида батафсил таништириб ўтди.

Учрашув давомида қатнашчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди. 

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР