Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Миллатнинг кўзгуси

Миллатнинг кўзгуси

21 окт 2019, 15:56, Admin
0 комментариев    499 Кўрилган

Она тилим – онажоним тили бу,

Бешикданоқ сингган жону-қулоққа.

Элу-юртим, хонумоним тили бу,

Қадимликда ўхшар она тупроққа.

Миртемир.

 

Тил – миллатнинг кўзгуси. Дарҳақиқат тил нафақат мулоқот ва муносабат воситаси балки, маънавий-маърифий қадрият ва бебаҳо бойлик ҳисобланади.

Бу йил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига 30 йил тўлди. Ҳар йили 21 октябрь санаси юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Байрам муносабати билан жойларда кенг кўламли тадбирлар ва учрашувлар бўлиб ўтади

Ана шундай маданий-маърифий тадбирлардан бири Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасида бўлиб ўтди. Унда Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси Ихтиёр Эрматов иштирок этди.

Таклиф этилган меҳмон ўзининг маърузасида ўзбек тилининг бой тарихи, қадимийлиги ва кенг миқёсда қўлланилиши хусусида гапириб ўтди.

 - Туркий элатлар ичида энг бой тил сифатида ўзбек тили эътироф этилиши ҳам бежизга эмас, - дейди И.Эрматов суҳбат давомида. – Жумладан, XI-XIV асрларда ёзилган асарларда фойдаланилган сўзларнинг ҳозирги адабий тилимизда 75 фоиздан ортиқ қисмидан фойдаланилаётгани ҳам тилимизнинг нақадар қадимий ва бой эканлигининг далилидир.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив