» » Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги янада оширилади

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги янада оширилади

Бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур бўлган шароитлар яратилаётгани натижасида бизнес субъектлари томонидан кўплаб амалий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Қайд этиш керакки, ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, шунингдек, фойдаланилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизмидан қочиш ҳолатлари учрамоқда.

Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштиради.
Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори қабул қилиниб, таъсирчан солиқ механизмининг қўллаш тартиби бирмунча соддалаштирилди.

-Мазкур қарорга асосан, давлат солиқ хизмати органларига фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия хулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш ҳуқуқи берилди-дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Ёқуб Джуманов- шунингдек, давлат солиқ хизмати органларига фойдаланилмаётган объектларнинг ҳисобини юритиш, уларни хўжалик фаолиятига жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида оширилган ставкаларда солиқ ҳисоблаш вазифалар юклатилди.

Шу билан бирга, таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш муддатлари қисқартирилиб, объект қиймати мавжуд бўлмаган ҳолларда, мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш мол-мулкнинг шартли қийматига асосан амалга оширилади. Шунингдек, бўш турган объект эгаси юридик шахс – ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлса, соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаш режимини сақлаб қолади, солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг амал қилишини тўхтатилиши фақатгина мол-мулк ва ер солиқларига нисбатан тадбиқ этилади.
Қарорнинг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари мулкдорларга қайтариб берилиши белгиланди.
Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йил 1 ноябрь ҳолатига вилоят бўйича бўш турган ишлаб чиқариш объектларини хатловдан ўтказиш натижаларга кўра бўш турган объектлар 551 тани ташкил этганлиги аниқланган. Ўз навбатида бугунги кунга қадар амалда бўлган тартибга кўра Идоралараро комиссия хулосалари асосида 166 та мулкдорларга 1640,4 млн.сўм мол-мулк ва ер солиқлари хисобланган ва 826.8 млн.сўм ундирилган, қолган 813,6 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш учун мажбурий ундирув чоралари кўрилган.

Сирдарё вилояти Давлат солиқ
бошқармаси Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
15:02
Электрни асоссиз узган раҳбарлар иши судга чиқарилди
14:58
«Associated Press»: коронавирус сабаб Европа осмони «мусаффолашди»
14:57
Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди
15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР