» » Солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаат қилинг!

Солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаат қилинг!

«Ишонч телефони» фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим воситадир.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ва туман инспекциялари «Ишонч телефони»га жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 262 та мурожаат келиб тушган.

Таҳлилларга кўра, 115 та мурожаат назорат касса машинаси чеки бермаслик, 33 таси савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари ишламаётганлиги ёки шу билан боғлиқ муаммолар, 8 таси тегишли ҳужжатсиз маҳсулотлар сотиш, хизматлар кўрсатиш ва 106 таси бошқа қонун бузилиш ҳолатлари билан боғлиқ масалаларга дахлдор.

Мисол учун, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси «Ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатда Шайхонтоҳур тумани, Шерозий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида харид чеки берилмагани баён қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида ошхона кассири Турғун Алимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мижозга 18 минг сўмга харид чеки бермаганлиги ҳамда кунлик савдодан тушган 8 миллион 750,5 минг сўм нақд пулни назорат-касса машинаси хотирасига киритмагани аниқланди.

Назорат тадбирида корхона раҳбарлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сонли Қарори ҳамда солиққа оид қонунчилик талаблари тушунтирилди.

«Ишонч телефони»га келиб тушган яна бир мурожаатда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, Олимжон Ўринбоев кўчасида жойлашган велосипед тузатиш устахонасида бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилганида мижозларга тўлов чеки берилмаётгани маълум қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро Иброҳим Авазов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ишлаётгани аниқланди.

Ўз навбатида, солиқ идоралари ходимлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиб, ноқонуний тадбиркорликнинг салбий оқибатлари ҳамда қонуний фаолият юритишнинг афзалликлари тушунтирилди. Шундан сўнг фуқаро И.Авазов якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишига кўмаклашилди ва айни пайтда у хотиржам фаолиятини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агарда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 71-244-54-86 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилинг.

Унутманг, сизнинг ҳар бир мурожаатингиз, алоҳида эътиборга олинади ва кўриб чиқилади.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР