» » Онлайн назорат-касса машиналари – тадбиркорларга яна бир афзаллик

Онлайн назорат-касса машиналари – тадбиркорларга яна бир афзаллик

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга мувофиқ, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассаларни онлайн назорат касса машиналари қаторида жорий этиш белгиланди.

Бу тадбиркорлик субъектларига нима беради?

- Онлайн тизимга ўтган тадбиркорларга нисбатан бугунги кунгача мажбурий қўлланилиб келинган амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш, шунингдек, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни якунида назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;

- Бундай тадбиркорларга кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади;

- Тадбиркорлик субъектларини ортиқча харажатлардан ҳимоя қилиш мақсадида, 2021 йил 1 январгача ҳар бир касса учун онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш билан боғлиқ харажатлари уларнинг кейинги солиқ тўлови ҳисобидан, бироқ базавий ҳисоблаш 10 барваридан ошмаган миқдорда камайтирилади;

- Виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми тадбиркорлик субъектларига Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади.

Шу билан бирга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилиши белгиланган бўлиб,2020 йил 1 январданалкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўтказилади.

Мазкур фармон асосида Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жойларда онлайн назорат касса машиналарининг ишлатилиши, уларнинг фунцияларини батафсил тушунтириш мақсадида семинарлар, учрашувлар, тарғибот тадбирлари вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда. Натижада вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларида тадбиқ этилаётган янги технологияга қизиқиш ортмоқда. Ҳозирки кунда 170 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар томонидан онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.

Онлайн назорат-касса машиналарини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сон Фармониталаби асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимининг қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар, онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талабларва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Элёр Мамасалиев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Давлат солиқ ката инспектори.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР