Мирзачўлда ўтказилган кўргазмали семинарда содда ва барқарор солиқ тизими борасида сўз борди

Мирзачўлда ўтказилган кўргазмали семинарда содда ва барқарор солиқ тизими борасида сўз борди

Куни кеча Мирзачўл туманида Жиззах вилоят ДСБ ва ДСҚ ҳузуридаги малака ошириш маркази вилоят бўлими мухассислари янги солиқ кодексининг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Мирзачўл туманида бўлдилар. Туманнинг санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирга 200 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва бош бухгалтерлар иштирок этди. Мазкур  кўргазмали семинарда янги солиқ кодекснинг қабул қилиниши солиқ қонунчилиги нормаларини қўллашни имкон қадар соддалаштиришга кўмаклашиши қайд этилди. Тадбирда иштирокчиларга Жиззах вилоят ДСБ ва ДСҚ ҳузуридаги малака ошириш маркази мутахассислари янги Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланишгаоид солиққа оид нормалар, уларни ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари борасида батафсил маълумот бердилар. Солиқларни унификация қилиш орқали уларни оптималлаштириш, ўхшаш солиқларни бирлаштириш, ҳисоботларни қисқартириш ва соддалаштириш ва солиқ харажатларини минималлаштириш каби муҳим вазифалар соҳани ривожлантиришга хизмат қилади. Мақсад барчага бир хил, адолатли солиқ режимини жорий этиш, асоссиз солиқ имтиёзларининг бекор қилинишиниши таъминлашдан иборатдир.

Семинарда сўзга чиққан нотиқлар қонуннинг қабул қилиниши иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки номутаносиблигини бартараф этишга хизмат қилиши борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

                                                        Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати