Тадбиркорларга эшигимиз очиқ

Тадбиркорларга эшигимиз очиқ

23 январь куни Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида тадбиркорлар учун сайёр қабул ва ўқув семинари ташкил этилди. Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда адлия, Марказий банк вилоят бошқармалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаров сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти, асосий ўзгариш ва янгиликлар ҳақида гапириб берди.

- Бугунги тадбирдан мақсад тадбиркорларнинг фаолияти давомида вужудга келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган янгиликлардан хабардор қилишдир, - деди А.Ишназаров ўз сўзи аввалида.

Семинарда, шунингдек, Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А. Ғозибеков, Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармасининг бўлим бошлиғи У.Норбоев, вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази бўлим бошлиғи Р.Алимов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз йўналишлари бўйича тадбиркорлар  учун янгиликлар мазмун-моҳияти ҳақида гапирдилар. 

Тадбирнинг иккинчи қисмида сайёр қабул ташкил этилди. Тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган қийинчиликлар ва муаммоларни баён этиб, тегишли идора вакилларидан жавоб олдилар. Қабул давомида 50 га яқин тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, имкон қадар ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ечими узоқ муддат талаб қиладиган мурожаатларни business.gov.uz ягона интерактив порталига киритиш учун тадбиркорлардан аризалар олинди. 

  Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив