Коррупцияга ўрин йўқ!


Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида адлия, прокуратура ва давлат хавфсизлик хизмати идоралари билан ҳамкорликда  шу номдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий муросасизлик кайфиятини шакллантириш шарт эканини таъкидладилар.

Коррупция кенг маънода мансабдор шахслар томонидан ўзига берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан  шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади, - дейди ДСБ бўлим бошлиғи  Парда Ваққосов. -  Айниқса, коррупцияга қарши курашувчи ваколатли идораларнинг бу иллатга гирифтор бўлиши жамиятда адолатлилик тамойилининг қарор топишига жуда катта тўсиқ ҳисобланади. Натижада аҳоли ўртасида ҳуқуқий нигилизм, ислоҳотларга ишончсизлик кайфияти илдиз отади. Давлат хизматчиларида коррупцияга қарши иммунитет ҳосил бўлишида  тарғибот ва профилактик тадбирлар катта аҳамиятга эга.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам 2020 йил   юртимизда коррупция иллатига қарши аёвсиз кураш давом этишини билдирди. Мазкур мурожаатнома мазмун-моҳиятини  ўрганаётган ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлар жамоалари айнан коррупция билан боғлиқ ўринларга катта эътибор қаратишмоқда. Солиқ идораси вакиллари ҳам иллатга қарши курашда ўз фаолликларини намоён қилиб, касбий этика қоидаларига қатъий амал қилишларини билдирдилар. Тадбирда коррупциянинг аянчли оқибатлари акс этган видеоматериал намойиш этилди.

Бу мавзудаги тарғибот тадбирлари барча туман давлат солиқ инспекцияларида бўлиб ўтмоқда.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.  

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг