» » Интилувчанликка ва яратувчиликка ундовчи сайёр қабул

Интилувчанликка ва яратувчиликка ундовчи сайёр қабул

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Гулистон туманидаги Деҳқонобод шаҳарчаси аҳоли вакиллари иштирокида ташкил этилди. Сайёр қабулда вилоят ташкилотлари ва муассасалари вакиллари, туман ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Қабулда 60 нафарга яқин иштирокчилардан 20 та масала ва муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Шундан 3 таси жойида хал этилди, 5 таси юзасидан асосли тушунтиришлар берилди. 12 мурожаат ижроси учун масъулларга вақт берилиб, назоратга олинди.

- Мен Аҳмад Яссавий маҳалласи “Темирқадам” кўчасида яшайман, - дейди Ўрозали Кўчаров. – Сайёр қабулга маҳалладошларим номидан келдим. Бизнинг кўчамизга тортилган ичимлик суви қувури эскирганлиги учун кўп жойларида тешиклар ҳосил бўлган. Натижада сизот сувлар қўшилиши оқибатида ичимлик суви яроқсиз бўлиб қолган эди. Мурожаатим инобатга олиниб ижобий ечим топадиган бўлди.Мурожаатларнинг аксариятини ичимлик суви, йўллар таъмири, электр сим ёғочлар ва электр тармоғини тортиш мавзуларида бўлди. Шунингдек, хасталикдан азият чекаётган моддий ёрдамга муҳтож беморларга мурожаати асосида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббий муолажалар ва консультациялар кўрсатилиши назоратга олинди.

- Инсонларнинг мурожаатлари, фикр ва мулоҳазаларининг ҳар бирига эътибор қаратилиб, ижобий ечимига киришилганлиги жуда қувонарли, - дейди маҳалла фаоли Икром ота Комилов. – Шу билан бирга қабулда асосли тушунтиришлар ва маслаҳатлар одамларимизни боқимандалик ва лоқайдликдан чиқариб интилувчанлик, яратувчанлик каби эзгу ишларга – тадбиркорликка ундайди.

 

Илғор Халилов,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати ходими

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР