Мирзачўл туманидаги 13-умумтаълим мактаби туман давлат солиқ инспекцияси оталиғидаги таълим даргоҳи ҳисобланади. Беш муҳим ташаббус доирасида ўқувчиларни китобхонликка қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ундаш мақсадида бир гуруҳ солиқчилар мактабдаги китобхонлик тадбирида иштирок этдилар.
Туман ДСИ бошлиғи З.Сайдовов 9-синф ўқувчилари билан мулоқот қилиб, илм-маърифат ва таълимга катта эътибор қаратилаётгани, баркамол авлод тарбияси ҳамиша муҳим ҳаётий масала экани ҳақида самимий мулоқот қилдилар. Аълочи, фаол ўқувчиларга рағбат тариқасида бадиий китоблар совға қилинди.
Мактаб ҳовлисида ташкил этилган китоблар савдосига ота-оналар ҳам таклиф этилиб, болалар адабиётининг энг сўнгги намуналари кўргазмаси ҳам ўтказилди. Тўртинчи сектор вакиллари номидан мактаб кутубхонасига 15 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари совға қилинди.
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати