Эстафета байроқчаси – Янгиободда

Эстафета байроқчаси – Янгиободда

Жиззах вилоят Давлат солиқ инспекциялари томонидан  шу кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, коронавирус тарқалишидан огоҳ этиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Янгиобод туман ДСИ ходимлари иккита хонадонга ташриф буюрдилар. Сармич МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси Сувонқул Худойбердиевнинг ҳолидан хабар олиниб, унга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Отахоннинг оила аъзоларига карантин кунларида соғлиқни сақлаш юзасидан зарур тавсиялар тушунтирилди.   

Шодлик МФЙда яшовчи Муқаддас Дадабоева ҳам солиқчиларнинг ташрифидан бениҳоя мамнун бўлди.

– Солиқчилар озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга тиббий ниқоб ва антисептик воситалар ҳам олиб келишди, - дейди у. - Шу баҳонада инфекция юқишидан сақланиш ҳақида кўпроқ билиб олдим. Раҳмат уларга !

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати