» » Пахтакорда 332 та солиқ қарзи мол-мулк ҳисобидан ундирилади

Пахтакорда 332 та солиқ қарзи мол-мулк ҳисобидан ундирилади

Солиқлар бюджетга тушадиган пул ва қонун асосида белгиланган мажбурий муносабатлардир. Давлат бюджети ҳаражатларининг 70-90 фоизи солиқлар ҳисобидан қопланиши ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Шу сабабдан аҳоли ўртасида солиқларни вақтида тўлаш унга онгли муносабатда бўлиш борасида мунтазам мулоқотлар олиб борилади. Шундай бўлсада айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқларни вақтида тўламаслик оқибатида солиқ қарздорликлари келиб чиқиб, давлат бюджетига зарар етказилмоқда.

Пахтакор тумани бўйича 2019 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субьектларнинг қарздорлиги жами 12 миллиард 52 миллион 300 минг сўмдан иборат. Шундан, 1 миллиард 797 миллион 400 минг сўми тўлов муддати узайтирилган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этади. Бу 2019 йил 1 январь ҳолатига нисбатан жами 2 миллиард 709 миллион 700 минг сўмга камайган.

Хусусан, қарздор корхоналарга 2019 йил 1 июнь ҳолатига 3560 та 20 млрд 56 миллион 900 минг сўмлик огоҳлантириш талабномалари етказилган.

Қарздор корхоналарнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкдаги ҳисоб рақамларига 16440 та 9 миллиард 682 миллион 900 минг сўмлик инкасса топшириқномалари юборилган.

Қарздор корхоналарга берилган ва бажарилмаган талабномалар юзасидан Солиқ кодексининг 61-65-моддаларига асосан, қарздор корхоналарга берилган ва бажарилмаган талабномалар юзасидан солиқ қарзларини мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича 2019 йил 1 июнь ҳолатига 332 та 7 млрд 839 млн.сўмлик солиқ қарзларини мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризалари киритилган.

Пахтакор туман Давлат солиқ инспекцияси Мажбурий ижро бюроси Пахтакор туман бўлими билан ҳамкорликда “Зафар” кичик корхонасининг “Пахтакор савдо мажмуаси” МЧЖ ҳудудида жойлашган савдо дўкони, “Сабо ғунчаси” фермер хўжалигига тегишли Пахтакор туман Буюк ипак йўли ҳудудида жойлашган бино-иншоотлари, “Қўшмурод бобо” фермер хўжалигига тегишли “Мингчинор” ҚФЙ ҳудудида жойлашган дала шийпонлари хатланиб, Мажбурий ижро бюроси Пахтакор туман бўлими томонидан сотувга қўйилди.

Бундан ташқари 2019 йил 1 июнь ҳолатига қарздор корхоналарнинг солиқ қарздорлигини мол-мулкидан ундириш юзасидан 9 млрд 140 млн. 448 минг сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди.

 

                                                                   Орзимурод Эргашев,

                                                           Пахтакор туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР